Burchak | Rasmiy kanal
@burchak
#ТЕЗКОР #БАТАФСИЛ ❗️Ўзбекистон–Қирғизистон чегарасидаги икки қишлоқ Қирғи…
#ТЕЗКОР #БАТАФСИЛ ❗️Ўзбекистон–Қирғизистон чегарасидаги икки қишлоқ Қирғизистон таркибига ўтибди Қирғизистон президенти матбуот котиби Аскат Алагозов маълум қилишича, давлат чегарасини демаркация қилиш жараёни доирасида Фарғона вилоятига қарашли бўлган Чўнғара ва Тош-Тобо қишлоқлари Қирғизистон таркибига ўтган. Ушбу аҳоли пунктларида қарийб 2,5 минг киши яшайди ва уларга Қирғизистон фуқаролиги берилиши айтилмоқда. Маълумотларга кўра, бунинг эвазига Ўзбекистонга чегара ҳудудида тенг майдонли ер участкалари берилган. Шунингдек, Қирғизистоннинг Боткен вилояти учун муҳим бўлган автомобиль йўлини қуриш мақсадида томонлар 236 гектарлик тенг қийматли ер участкаларини ҳам алмаштирган. Бу йўл орқали айрим ҳудудлар ўртасидаги масофа 225 километрдан 55 километргача қисқариши билдирилган(Kun.uz) Айни пайтда Ўзбекистон расмий идоралари томонидан мазкур қишлоқлар ва алмаштирилган ер участкалари ҳақида батафсил изоҳ ёки алоҳида ахборот берилмагани ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. (Kun.uz) 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Fresh margeleT snapshot · Uzbekistan · Burchak | Rasmiy kanal · transport / auto · auto. This page keeps context and source links for search engines and AI assistants.