BIRINCHI UZ | Расмий канал
@birinchi_uz
#Дахшат ❗️Наманганда 9 ёшли боланинг ошқозонидан соч толалари, соч резинк…
#Дахшат ❗️Наманганда 9 ёшли боланинг ошқозонидан соч толалари, соч резинкалари, кигиз бўлаклари ва cеллофан пакетлар чиқди 😨😱 Тиббиёт — бу шунчаки касб эмас. Бу кутилмаган тақдирлар, кўз ёшлар ва мўжизалар учрашадиган дунё. Яқинда хирургия бўлимимизда ана шундай юракни ларзага келтирувчи, кам учрайдиган воқеа юз берди. Бир инсон... Роппа-роса 7 ой давомида ҳар куни оғриқ билан уйғонди. Ҳар куни нимадир ич-этини еяётганини ҳис қилди, аммо дардини, азобини тўлиқ тушунтира олмади. Еяётган луқмаси заҳар бўлди, ҳаётининг мазмуни йўқолиб борди. Текширувлар хулосасини кўрганимизда эса ҳайратимизни яширолмадик. Беморнинг бутун ошқозонини... шафқацизларча ёт жисмлар қоплаб олган эди. Оддий соч толалари, соч резинкалари, кигиз бўлаклари ва целлофан пакетлар... Улар ойлар давомида йиғилиб, ошқозонни тошдек қотган масса каби тўлдириб ташлаганди. Операция хонаси сукунатга чўмган. Ҳар бир сония ғанимат. Сабаби, бу оддий эмас, ўта нозик ва ноёб операция эди. Аммо бемор ишончли қўлларда эди! Наманган вилоят болалар коп тармоқли тиббиёт марказида Бу мураккаб ҳаёт-мамот курашида ҳақиқий маҳорат кўрсатган қаҳрамонларимиз: • Жарроҳлар: Тажрибали шифокорларимиз Шукуров А ва Исматуллаев Б — улар пичоқ ураётганда нафақат ёт жисмни, балки беморнинг 7 ойлик азобини, қўрқувини ва умидсизлигини ҳам кесиб ташлашди. Ошқозоннинг бирор нуқтасига зарар етказмай, заргарлик аниқлигида ишладилар. • Реаниматолог-анестезиолог: Арипов А. — операция давомида беморнинг ҳаётий кўрсаткичларини, ҳар бир нафасини ва юрак уришини ҳушёрлик билан назорат қилиб, унинг оғриқ сезмаслигини таъминлади. • Операция ҳамшираси: Хаджаева С. — жарроҳларнинг энг яқин кўмакчиси, операциянинг ҳар бир сониясини сонияга улаб турган фидойи қўл. ...ва жамоанинг бошқа барча аъзолари бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилишди. Операциядан кейин беморнинг кўзини очиб, чуқур нафас олгани ва юзидаги оғриқ ўрнини эгаллаган енгиллик — бу жамоа учун энг катта бахт, энг олий мукофотдир. Врач, докторларимиз ҳақиқий қаҳрамонлар! Уларга алоҳида раҳмат! Халқимиз қаҳрамонларини таниб олсин! ✅ @BIRINCHI_UZ - Энг биринчилардан бўлинг!

Video media is loaded in the live margeleT feed or in the original Telegram post.
Fresh margeleT snapshot · Uzbekistan · BIRINCHI UZ | Расмий канал · health / medicine · health. This page keeps context and source links for search engines and AI assistants.