Даврон Файзиев
@davron_fayziev
Octobank 25 йил давомида анъанавий банкдан замонавий рақамли молиявий эко…
Octobank 25 йил давомида анъанавий банкдан замонавий рақамли молиявий экотизимга айланди. Сўнгги вақтларда банкнинг фаоллиги янада сезилмоқда: жамоатчилик билан очиқ мулоқот, янги рақамли ечимлар ва халқаро ҳамкорликлар шундан далолат. Бугун банкка 3,6 млндан ортиқ мижоз ишонади, 15 мингдан зиёд компания унинг эквайринг ечимларидан фойдаланади. Visa томонидан «Энг яхши эквайер банк» деб эътироф этилгани ҳам бу йўналишдаги натижаларни кўрсатади. Octo-Mobile, QR-тўловлар, инвестиция хизматлари ва халқаро ўтказмалар — банкнинг асосий рақамли йўналишларидир. Alipay+, Kaspi ва E9PAY билан интеграциялар, SIBOS форумидаги учрашувлар Octobankнинг халқаро имкониятларини кенгайтирмоқда. 25 йиллик муносабати билан тақдим этилган эсдалик-сувенир тангалар эса ушбу муҳим санага ўзига хос маъно ва қадр қўшди. Octobank жамоасини 25 йиллик тараққиёт ва янги ютуқлар билан табриклайман!
Fresh margeleT snapshot · Uzbekistan · Даврон Файзиев · animals · nature. This page keeps context and source links for search engines and AI assistants.