Ishonch.uz | Rasmiy kanal
@ishonchuz_official
Наманганда 21 минг оила камбағалликдан чиқарилади Давлат раҳбари Наманган…
Наманганда 21 минг оила камбағалликдан чиқарилади Давлат раҳбари Наманган вилоятининг вазиятлар марказида мутасаддиларнинг ҳудудни ривожлантириш юзасидан ахборотларини тинглади. Йиғилишда вилоятда бандлик ва аҳоли даромадларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йил якунига қадар 80 минг нафар аҳолини доимий иш билан таъминлаш, 314 минг фуқаронинг даромадини ошириш ва 21 минг оилани камбағалликдан чиқариш вазифаси белгиланди. Маълум қилинишича, йилнинг дастлабки беш ойида 23,5 минг киши доимий ишга жойлаштирилган, 8 мингдан зиёд оила камбағалликдан чиқарилган. Шу билан бирга, айрим туманлардаги кўрсаткичлар қониқарли эмаслиги танқид қилиниб, масъулларга ишларни кучайтириш топширилди. Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Fresh margeleT snapshot · Uzbekistan · Ishonch.uz | Rasmiy kanal · telegram / ton · telegram. This page keeps context and source links for search engines and AI assistants.