Farg'ona 24 | Расмий
@fargona24
❗️Ўзбекистон–Қирғизистон чегарасидаги икки қишлоқ Қирғизистон таркибига ў…
❗️Ўзбекистон–Қирғизистон чегарасидаги икки қишлоқ Қирғизистон таркибига ўтди Қирғизистон президенти матбуот котиби Аскат Алагозов маълум қилишича, давлат чегарасини демаркация қилиш жараёни доирасида Фарғона вилоятига қарашли бўлган Чўнғара ва Тош-Тобо қишлоқлари Қирғизистон таркибига ўтган. Ушбу аҳоли пунктларида қарийб 2,5 минг киши яшайди ва уларга Қирғизистон фуқаролиги берилиши айтилмоқда. (Кабар) Маълумотларга кўра, бунинг эвазига Ўзбекистонга чегара ҳудудида тенг майдонли ер участкалари берилган. Шунингдек, Қирғизистоннинг Боткен вилояти учун муҳим бўлган автомобиль йўлини қуриш мақсадида томонлар 236 гектарлик тенг қийматли ер участкаларини ҳам алмаштирган. Бу йўл орқали айрим ҳудудлар ўртасидаги масофа 225 километрдан 55 километргача қисқариши билдирилган. (Kun.uz) Айни пайтда Ўзбекистон расмий идоралари томонидан мазкур қишлоқлар ва алмаштирилган ер участкалари ҳақида батафсил изоҳ ёки алоҳида ахборот берилмагани ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. (Kun.uz) Фарғонага оид энг сўнги хабарлар 👉 @Fargona24 👈каналида
Fresh margeleT snapshot · Uzbekistan · Farg'ona 24 | Расмий · transport / auto · auto. This page keeps context and source links for search engines and AI assistants.