ХОКИМ БУВА | Расмий канал
@hokimbuva_xokim_buva
#ТЕЗКОР #РАСМАН ❗️⚡️Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори 7 фои…
#ТЕЗКОР #РАСМАН ❗️⚡️Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилади “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–115-сон, 23.06.2026 й.) қабул қилинди. 💸 Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 7 фоизга оширилади. Бунда: 🔹 ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 983 000 сўм; 🔹 ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 083 000 сўм; 🔹 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори: ➖ 3 ёшгача бўлган 1 та кичик фарзанди учун – 386 000 сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган 1 та фарзанди учун – 295 000 сўм; ➖ оиланинг 2-фарзанди учун қўшимча – 177 000 сўм; ➖ оиланинг 3- ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча – 118 000 сўм; 🔹 Ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 450 000 сўм этиб белгиланди. 💰 2026 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 7 фоизга оширилади. 📙 2026 йил 1 июлдан пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 504 000 сўм этиб белгиланди. ✅ 2026 йил 1 сентябрдан: ▪️ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 360 000 сўм; ▪️ базавий ҳисоблаш миқдори – 440 000 сўм этиб белгиланди. ✅ ХОКИМ БУВА - Подписаться.
Fresh margeleT snapshot · Uzbekistan · ХОКИМ БУВА | Расмий канал · politics / government · politics. This page keeps context and source links for search engines and AI assistants.