Andijon Bugun | Андижон бугун
@andijon_bugun
#ДИҚҚАТ ‼️Глобал Талент Аллианcе ҳамда Андижон вилояти Касбий таълим бошқ…
#ДИҚҚАТ ‼️Глобал Талент Аллианcе ҳамда Андижон вилояти Касбий таълим бошқармаси ўртасидаги ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон ёшларини халқаро меҳнат бозорида муносиб ўрин эгаллаши, замонавий касб ва кўникмаларни эгаллаши ҳамда Германия Федератив Республикасида таълим ва меҳнат фаолиятини давом эттириши учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Мазкур ҳамкорлик малакали мутахассисларни уларнинг билим ва салоҳиятини юқори баҳолайдиган иш берувчилар билан боғлаш, касбий ривожланиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда халқаро стандартларга мос кадрлар тайёрлашга хизмат қилади. Шу билан бирга, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, хорижий тажрибаларни ўрганиш ва уларнинг рақобатбардошлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Томонлар ўртасидаги ҳамкорлик натижасида инсон капиталини ривожлантириш, малакали кадрлар салоҳиятини юксалтириш ва истиқболли келажак сари янги имкониятлар эшигини очиш мақсад қилинган. Андижондаги энг тезкор хабарлар каналига қўшилинг 👇 @ANDIJON_BUGUN
Fresh margeleT snapshot · Uzbekistan · Andijon Bugun | Андижон бугун · health / advice · health. This page keeps context and source links for search engines and AI assistants.