Қорахабар | Тезкор Хабарлар
@koraxabar
🇷🇺🇧🇾🇺🇦 Россия дронлари нега Беларусь чегараси бўйлаб учмай қўйди? Б…
🇷🇺🇧🇾🇺🇦 Россия дронлари нега Беларусь чегараси бўйлаб учмай қўйди? Беларусьнинг мустақил «Флагшток» нашрига кўра, сўнгги кунларда Россиянинг зарбадор дронлари Украина–Беларусь чегараси бўйлаб ҳаракатланаётгани кузатилмаяпти. Авваллари эса бундай парвозлар тез-тез содир бўлар, айрим дронлар ҳатто Беларусь ҳудудига ҳам кириб ўтарди. Кузатувчиларнинг тахминича, бу Россиянинг Беларусь ҳудудидаги алоқа ретрансляторларидан фойдаланишни вақтинча тўхтатгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шу сабабли дронлар энди Чернигов вилоятига бошқа йўналишлар орқали юборилмоқда. Бу маълумот ҳозирча расман тасдиқланган эмас. Аввалоқ Зеленский президент Лукашенкони қаттиқ огоҳлантирган ва агар давлати ҳудуди Украинага зарбалар учун фойдаланилса, ҳарбий жавоб берилишини билдирган эди. 👉🏻 🔴 @KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар канали! https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
Fresh margeleT snapshot · Uzbekistan · Қорахабар | Тезкор Хабарлар · war · politics · transport / reviews. This page keeps context and source links for search engines and AI assistants.