Aslxabar - Tezkor Yangiliklar
@aslxabar24
⚡️Ўзбекистон — Колумбия ўйини учун чипталар сотуви рекорд даражага чиқди…
⚡️Ўзбекистон — Колумбия ўйини учун чипталар сотуви рекорд даражага чиқди Эълон қилинган расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон — Колумбия ўйини учун ҳозирги соатгача роппа-роса 74 725 та чипта сотиб бўлинган. Бу кўрсаткич ҳозирча ЖЧ-2026’даги барча ўйинлар рейтингидан юқори натижа қайд этмоқда. Ўзбекистон иштирокидаги ўйин чипта сотилиши бўйича ҳатто турнирнинг очилиш баҳси ҳисобланган Мексика — ЖАР (73 373 та) ва мухлислар диққат марказида бўлган Бразилия — Марокаш (73 719 та) учрашувларини ҳам ортда қолдирмоқда. Ушбу қизғин баҳс Мехико шаҳридаги сиғими 81 070 кишини ташкил этувчи “Астека” стадионида бўлиб ўтади. Сотилган чипталар сони инобатга олинса, стадион ўриндиқларининг қарийб 92 фоизи аллақочон банд этилган ва бўш жой қолмаслиги деярли аниқ. Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳаяжонли ва тарихий ўйин 18 июнь куни Тошкент вақти билан эрталаб соат 07:00 да бошланади. 👉 @aslxabar24
Fresh margeleT snapshot · Uzbekistan · Aslxabar - Tezkor Yangiliklar · gadgets · technology · gaming / esports. This page keeps context and source links for search engines and AI assistants.