Ishonch.uz | Rasmiy kanal
@ishonchuz_official
Наманган халқаро аэропортида янги терминал қуриляпти Президент Шавкат Мир…
Наманган халқаро аэропортида янги терминал қуриляпти Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи доирасида Наманган халқаро аэропортида барпо этилаётган янги йўловчи терминали қурилишини кўздан кечирди. Лойиҳага 175 млн доллар инвестиция йўналтирилган. 2026 йил охирига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган янги терминал соатига 1,2 минг, йилига эса 3 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Уч қаватли терминалда божхона ва чегара назорати, виза хизмати, бизнес-зал, савдо шохобчалари ҳамда Duty Free ҳудуди ташкил этилади. Лойиҳа доирасида 550 та янги иш ўрни яратилади. Шунингдек, 2027 йилгача кунлик қуввати 50 тонна бўлган замонавий карго терминали ҳам ишга туширилиб, Фарғона водийси маҳсулотларини дунёнинг 90 мамлакатига экспорт қилиш имкониятлари кенгаяди. Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Fresh margeleT snapshot · Uzbekistan · Ishonch.uz | Rasmiy kanal · finance / investing · finance. This page keeps context and source links for search engines and AI assistants.