QASHQADARYO AHLI
@qashqadaryo
Қашқадарёда ўзини прокуратура ходими сифатида таништириб, фуқарони ишга ж…
Қашқадарёда ўзини прокуратура ходими сифатида таништириб, фуқарони ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахс қўлга олинди Бош прокуратура, Департаментнинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси ҳамда Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлик ҳолати фош этилди. Маълум бўлишича, захирадаги кичик сержант У.К. фуқаро А.О.га ўзини Қашқадарё вилояти прокуратураси ходими сифатида таништирган. У фуқаронинг укаси Л.О.ни Мудофаа вазирлиги тизимига ишга киритиб қўйишини ваъда қилиб, бунинг эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган. Тезкор тадбир давомида у келишилган пулнинг 1,5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддалари (пора беришга далолат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қуйидаги линкни босинг ва Қашқадарёликларга қўшилинг👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEag43PSTC9kTJgRaQ
Fresh margeleT snapshot · Uzbekistan · QASHQADARYO AHLI · technology / software · technology. This page keeps context and source links for search engines and AI assistants.