Қорахабар | Тезкор Хабарлар
@koraxabar
🇭🇳🇺🇦Гондурас чегараларни ҳимоя қилиш ва наркомафияга қарши курашиш уч…
🇭🇳🇺🇦Гондурас чегараларни ҳимоя қилиш ва наркомафияга қарши курашиш учун Украинадан дронлар сотиб олишни режалаштирмоқда Ўтган ҳафта Киевга ташриф буюрган Гондурас президенти Насри Асфура мамлакати Украинадан дронлар сотиб олишни режалаштираётганини маълум қилди. "Биз чегараларимизни ҳимоя қилиш, уларни самарали қўриқлаш ҳамда юқори технологияли асбоб-ускуналар ёрдамида уюшган жиноятчиликка қарши курашиш учун дронлар ҳақида гаплашяпмиз", — деди Насри AFP агентлигига берган интервьюсида. Унинг сўзларига кўра, Гондурас украин дронларидан қишлоқ хўжалигида ҳам фойдаланиши мумкин, бироқ бу ҳақда батафсил тўхталиб ўтмади. Йил бошида ҳокимиятга келган Насри Асфура Украинани қўллаб-қувватлашини бир неча бор билдирган ва ўтган жума куни Киевга ташриф буюрган эди. У билан учрашган Зеленский Гондурасга Украина тажрибасидан фойдаланишни таклиф қилди. Киев дронлардан ҳарбий ҳаракатларда кенг фойдаланади, бироқ Гондураснинг энг ўткир муаммоси бошқача — зўравонлик жиноятчилиги. Маълумот учун, мамлакатда ҳар 100 000 аҳолига 24 та қотиллик тўғри келади, бу дунё бўйича ўртача кўрсаткичдан тўрт баравар юқори. Бунга наркотрафикнинг авж олиши, кўча тўдалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги коррупция сабаб бўлмоқда. Шунингдек, Насри Асфура Доналд Трампнинг қўлловига эга ва у 2024 йилда АҚШга экстрадиция қилинган ҳамда 400 тоннадан ортиқ кокаин контрабандаси учун судланган, аммо бир йил ўтиб Трамп томонидан афв этилган Гондураснинг собиқ президенти Хуан Орландо Эрнандеснинг сиёсий иттифоқчиси ҳисобланади. 👉🏻🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!👇 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
Fresh margeleT snapshot · Uzbekistan · Қорахабар | Тезкор Хабарлар · war · politics. This page keeps context and source links for search engines and AI assistants.