margeleT

Hozirda | Ishonchli xabarlar @hozirda

#Ана_бўлмаса 🔞"Агар ҳаво етмаса, ўзим сунъий нафас бераман" — лифтда шил…

#Ана_бўлмаса 🔞"Агар ҳаво етмаса, ўзим сунъий нафас бераман" — лифтда шилқимлик қилган эркак қамалди Тошкентда 39 ёшли клиника ходими бўлган эркак даволаниш учун келган аёлга тегажоғлик қилди Шилқим эркак 5 суткага қамалди. Ушбу суд қарорига кўра, Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги хусусий клиника ходими шаҳвоний шилқимлик қилганликда айбдор деб топилиб, 5 суткага маъмурий қамоққа олинган. Қарорда қайд этилишича, 2026 йил 10 июнь куни клиникада иш юритувчи бўлиб ишлаган Ш.Г. даволаниш учун келган аёлга нисбатан номақбул гаплар айтган, унга тегиниб, шаҳвоний мазмундаги иборалар ишлатган. Жабрланувчининг судда билдиришича, лифтда кетиш вақтида эркак унга шахсий ҳаётига оид гаплар айтган, қасддан тегиниш ҳаракатларини қилган ҳамда кейинчалик “агар ҳаво етмаса, ўзим сунъий нафас бераман” каби сўзларни айтган. Шундан сўнг у клиника раҳбариятига мурожаат қилган ва суҳбатларни аудиоёзувга ёзиб олган. Суд ҳуқуқбузарнинг айби жабрланувчининг кўрсатмалари, тушунтириш хатлари, аудиоёзувлар ва иш бўйича тўпланган бошқа далиллар билан тўлиқ исботланганини қайд этган. Натижада суд Шергиёс Тураевни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41¹-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган. Шунингдек, махсус қабулхонада сақлаш харажатларини ҳам ундириш белгиланган. 😎 @Hozirda

· Uzbekistan

Fresh margeleT snapshot · Uzbekistan · Hozirda | Ishonchli xabarlar · technology / software · technology. This page keeps context and source links for search engines and AI assistants.

Related margeleT posts

Hozirda | Ishonchli xabarlar @hozirda

🇨🇳🤩 Хитой олимлари дунёдаги энг қора автомобиль бўёғини ихтиро қилди У…

🇨🇳🤩 Хитой олимлари дунёдаги энг қора автомобиль бўёғини ихтиро қилди У кўринадиган ёруғликнинг 99,9 фоизидан ортиғини ютиб юборади. Қоплама углерод қоракуяси ва углерод нанотрубкалари комбинацияси асосида ишлаб чиқилган бўлиб, улар ёруғликни бир неча бор қ…

· View post on margeleT

Каракалпак 24 @karakalpak24

❗️ Қараөзекте күшли тәсир етиўши дәри-дәрмақлар саўдасы менен шуғылланған…

❗️ Қараөзекте күшли тәсир етиўши дәри-дәрмақлар саўдасы менен шуғылланған пуқара усланды Бас прокуратура жанындағы Департаменттиң Қараөзек районы бөлими ҳәм басқа да ҳуқық қорғаў уйымларының хызметкерлери менен биргеликте өткерилген оператив илажда күшли тәси…

· View post on margeleT

НЕ ЖАҢАЛЫҚ? @ne_janaliq

❗️1-сентябрден баслап ҳүжжетсиз автомобиллерге «метан» берилмейди Ҳүкимет…

❗️1-сентябрден баслап ҳүжжетсиз автомобиллерге «метан» берилмейди Ҳүкимет қарарына бола, енди тийисли ҳүжжетлери, техникалық тексериўден өткерилгени ҳаққындағы мағлыўматы болмаған, сондай-ақ, гөнерген яки сынаўдан өтпеген газ баллонлары орнатылған автомобилле…

· View post on margeleT