Ishonch.uz | Rasmiy kanal
@ishonchuz_official
Алимент тўлашдан бўйин товлаганларга кескин чора: 49 та жиноят иши қўзғат…
Алимент тўлашдан бўйин товлаганларга кескин чора: 49 та жиноят иши қўзғатилди Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан алимент қарздорларига нисбатан қатъий чоралар кўрилмоқда. Ҳисобот даврида алимент тўлашдан бўйин товлаган 526 нафар қарздор маъмурий жавобгарликка тортилди. Сайёр суд мажлисларида 41 нафар шахсга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Қарздорлигини тўлиқ қоплаган 16 нафар фуқаро жавобгарликдан озод этилди. Маъмурий жазодан кейин ҳам алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаган 49 нафар шахсга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди. Шунингдек, қидирувда бўлган 323 нафар алимент қарздорининг яшаш манзили аниқланиб, қарздорликни ундириш чоралари кўрилди. Сайёр қабулларда алимент масаласи бўйича келиб тушган 122 та мурожаат кўриб чиқилди. Кўрилган чора-тадбирлар фарзандлар манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда алимент тўловларининг ўз вақтида ундирилишини таъминлашга хизмат қилмоқда. Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Fresh margeleT snapshot · Uzbekistan · Ishonch.uz | Rasmiy kanal · recipes · food. This page keeps context and source links for search engines and AI assistants.