Ishonch.uz | Rasmiy kanal
@ishonchuz_official
Ўзбекистонда наркотик жиноятлар учун жазо янада кучайтирилади Президент Ш…
Ўзбекистонда наркотик жиноятлар учун жазо янада кучайтирилади Президент Шавкат Мирзиёев наркотиклар ва кучли таъсир қилувчи моддаларга қарши кураш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан тақдимот билан танишди. Қонунга мувофиқ, Жиноят кодексига «Аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар» номли янги боб киритилмоқда. Эндиликда ноқонуний нарколабораториялар ташкил этиш, наркотиклар савдосига раҳнамолик қилиш ва бангихоналар ташкил этиш учун алоҳида жавобгарлик белгиланади. Шунингдек, 10 дан ортиқ турдаги наркотик жиноятлар бўйича жазо чоралари кучайтирилади. Тақдимотда интернет орқали тарқатилаётган наркотикларга қарши курашиш, ёшлар ва хотин-қизларда «гиёҳвандликка қарши иммунитет»ни шакллантириш, профилактика ва реабилитация тизимини такомиллаштириш чоралари ҳам муҳокама қилинди. Президент мутасаддиларга ёшларни гиёҳвандликдан асраш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча вазифалар юклатди. Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Fresh margeleT snapshot · Uzbekistan · Ishonch.uz | Rasmiy kanal · other. This page keeps context and source links for search engines and AI assistants.