Ishonch.uz | Rasmiy kanal
@ishonchuz_official
1 июлдан мажбурий бўладиган UZQR да харидордан комиссия олиш назарда тути…
1 июлдан мажбурий бўладиган UZQR да харидордан комиссия олиш назарда тутилмаган, бироқ... ▪️1 июлдан бошлаб савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари учун ягона UzQR орқали тўлов қабул қилиш мажбурий бўлади. ▪️ Марказий банк маълумотига кўра, UzQR орқали амалга оширилган тўловлар учун белгиланган ягона комиссия 0,65 фоизни ташкил этади ва у фақат тадбиркор ёки хизмат кўрсатувчи субъектдан ундирилади. Харидордан комиссия олиш назарда тутилмаган. ▪️ Марказий банкнинг таъкидлашича, айрим банк ва тўлов хизматлари томонидан харидорлардан ундирилаётган қўшимча йиғимлар тизим иштирокчиларининг мустақил қарори ҳисобланади ва бу масала ҳозирда тартибга солинмоқда. UzQR — бу исталган банк ёки тўлов иловаси орқали битта QR-коддан фойдаланиб тўлов қилиш имконини берувчи ягона миллий тизимдир. Тадбиркорларни тизимга улаш ва ягона QR-кодни олиш эса мутлақо бепул амалга оширилади. ▪️ Марказий банк маълумотига кўра, UzQR учун белгиланган 0,65 фоизлик тариф бошқа QR-тўлов хизматларидаги 1–3 фоизлик комиссияларга нисбатан анча паст ҳисобланади. Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Fresh margeleT snapshot · Uzbekistan · Ishonch.uz | Rasmiy kanal · finance / banks · finance. This page keeps context and source links for search engines and AI assistants.