Ishonch.uz | Rasmiy kanal
@ishonchuz_official
1 сентябрдан ҳайдовчилар учун жарималар миқдори ошади 2026 йил 1 сентябрд…
1 сентябрдан ҳайдовчилар учун жарималар миқдори ошади 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 412 минг сўмдан 440 минг сўмга кўтарилиши муносабати билан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар ҳам оширилади. 🔴 Энг кўп учрайдиган қоидабузарликлар учун жарималар қуйидагича бўлади: 🔹 Хавфсизлик камарини тақмаслик — 220 минг сўм 🔹 Тегишли ҳужжатларсиз транспорт бошқариш — 440 минг сўм 🔹 Мажбурий суғуртасиз ҳаракатланиш — 440 минг сўм 🔹 Светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланиш — 1 миллион 320 минг сўм 🔹 Ҳайдов вақтида телефондан фойдаланиш — 1 миллион 320 минг сўм 🔹 Тақиқланган ҳудудда тўхташ ёки тўхтаб туриш — 880 минг сўм 🔴 Тезликни оширганлик учун жарималар: ▪️ Белгиланган меъёрдан 20 км/соатгача ошириш — 440 минг сўм ▪️ 20–40 км/соат оралиғида ошириш — 2 миллион 200 минг сўм ▪️ 40 км/соатдан ортиқ ошириш — 3 миллион 960 минг сўм 🔴 Энг оғир жазолар қўлланадиган ҳолатлар: ⚠️ Қарши ҳаракат йўлагига чиқиш — 4 миллион 440 минг сўм ⚠️ Тиббий кўрикдан ўтишни рад этиш — 6 миллион 600 минг сўм ҳамда 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ⚠️ Маст ҳолда транспорт бошқариш — 11 миллион сўм ва 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ⚠️ Рухсатсиз тонировка билан ҳаракатланиш — 11 миллион сўм Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Fresh margeleT snapshot · Uzbekistan · Ishonch.uz | Rasmiy kanal · telegram / ton · telegram. This page keeps context and source links for search engines and AI assistants.