Ishonch.uz | Rasmiy kanal
@ishonchuz_official
Келгусида карта тушумларига оид айрим маълумотлар солиқ органларига тақди…
Келгусида карта тушумларига оид айрим маълумотлар солиқ органларига тақдим этилиши мумкин ▪️ Вазирлар Маҳкамасининг «Банклар томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари ёки омонатларига оид ахборотларни солиқ органига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. ▪️ Лойиҳага кўра, жисмоний шахснинг банк картасига бошқа жисмоний шахслардан (яқин қариндошлар бундан мустасно) бир календарь ой давомида БҲМнинг 500 бараварига тенг ёки ундан ортиқ маблағ келиб тушган ҳолатлар ҳақида солиқ органларига маълумот тақдим этилиши мумкин. ▪️Ҳужжат қабул қилинса, банклар ва солиқ органлари ўртасида ахборот алмашишнинг ягона рақамлаштирилган тартиби жорий этилади. Шунингдек, банклар томонидан маълумот тақдим этиш ва солиқ органларининг сўров юбориш механизмлари ягона стандарт асосида амалга оширилади. Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Fresh margeleT snapshot · Uzbekistan · Ishonch.uz | Rasmiy kanal · news / incidents · news. This page keeps context and source links for search engines and AI assistants.